Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун.uz’нинг Facebook’даги обуначилари 100 мингдан ошди

Кун.uz сайти беш йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситаси сифатида ўз аудиториясига эгадир. Ушбу вақт мобайнида замон талабларидан келиб чиққан ҳолда турли ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга бўлиб борди. Бугунга келиб, сайтнинг “Одноклассники”, Telegram, Facebook, Twitter, Instagram ва YouTube тармоқларида ўз саҳифаси бор.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Facebook ижтимоий тармоғидаги обуначилар сони айни кунда юз мингдан ошди.
Бундан ташқари,“Одноклассники” да 165 минг, Telegram’да 135 минг, Twitter’да 17 минг, Instagram’да 365 минг ва YouTube’да 11 минг киши бизни кузатмоқда.
Сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначиларининг умумий ҳисоби 800 мингдан ошди. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда фаолият юритувчи ОАВлар ичида энг юқори натижа ҳисобланади. Бунинг учун азиз ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Биздан узоқлашманг ҳамда биз сизга тезкор, аниқ ва холис ахборотлар тақдим этишда давом этамиз.
Мавзуга оид

21:26 / 27.06.2025
Kun.uz журналисти «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди

19:36 / 26.06.2025
Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

20:16 / 29.01.2025