Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VW АҚШдаги автомобиллари муаммосини 50 фоизга ҳал қилди

Германиянинг Volkswagen компанияси дизель можаросидан сўнг, АҚШдаги дизель автомобилларининг тенг ярмини харид қилган ва таъмирлаш ишларини бажарган. Бу салкам оғир ёнилғида юрувчи ва 2 литрлик моторлар билан жиҳозлангаан 244 минг дона автомобилдир. Бу ҳақда Automotive News хабар қилмоқда.
Тарихдаги энг йирик VW хизмат кўрсатиш кампанияси ярим йил муқаддам бошланган эди. Компания мижозларига автомобилни қайтариб сотиш ёки бепул таъмирлашдан бирини танлаш таклиф этилди. Бу икки ҳолатда ҳам мижозларга товон пули бериларди.
VW раҳбарияти ва АҚШ ҳукумати 2016 йил баҳорида ушбу жараён тартиби борасида келишиб олган эди. Мамлакатдаги жами муаммоли автомобиллар сони ярим миллион экани айтилади. Volkswagen 2019 йилгача жами машиналарининг камида 85 фоизини қайтариб сотиб олиши ёки таъмирлаб бериши шарт. Акс ҳолда, қўшимча жарималар солинади.
Умуман, компания АҚШдаги муаммони ҳал этиш учун 25 млрд доллар сарфлаши мумкин. Дунё бўйича дизель муаммосига алоқадор машиналар сони эса 11 млн атрофида.
Мавзуга оид

10:27
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025