Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Президент совғалари топширилди

“Хотира ва қадрлаш куни” олдидан Андижон вилоятининг барча туманларида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларига чуқур эҳтиром кўрсатилиб, тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун 28 апрель куни вилоятда яшаб келаётган 82 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийсига Президентимиз томонидан юборилган совғалар топширилди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов совғаларни топшириш маросимларида ҳар бир фахрий номига жўнатилган Президент табригини ўқиб эшиттириб, юрт тинчлиги, равнақи учун курашган киши эл ардоғида бўлиши ҳақида сўзлади.
- Бугун тинч, фаровон, кексаларини қадрлаган юртда умргузаронлик қилаётганимдан беҳад хурсандман,- дейди Маслаҳат қишлоғилик тўқсон тўрт ёшни қаршилаган уруш қатнашчиси Ҳалимжон ота Йўлдошев. – Юртбошимиз томонидан берилган совғаларни олдик. Қўлларимиз дуода, ҳеч уруш кўрманглар болаларим.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

20:51 / 07.07.2025
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди

20:32 / 30.06.2025