Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ишонч телефони». ИИВ ходимларига эътирозларни 1102 рақами орқали билдириш мумкин

Фото: Kun.uz
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси ташкил этилди.
Мазкур бошқарма таркибида Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизовнинг Халқаро пресс клубда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилишича, Ички ишлар вазирининг 1102 рақамли ишонч телефони ҳам 1 майдан синов тариқасида иш бошлаган.
Вазирнинг алоҳида уқдиришича, мазкур ишонч телефони орқали фуқароларнинг барча турдаги мурожаатлари эмас, балки айнан ички ишлар органлари ходимларининг иши ёки фаолиятидан қониқиш ҳосил қилинмаганга доир арзлар қабул қилинади.
Ички ишлар вазирлиги ходимининг аниқлик киритишича, бундан аввал вазирликдаги турли бошқармалар қошидаги 173та ишонч телефонлари (фуқароларнинг ички ишлар идоралари ходимлари устидан мурожаатларини қабул қилган) бирлаштирилиб, Call-марказ ташкил этилган.
Мавзуга оид

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025