Жамият | 11:17
664
1 дақиқада ўқилади

Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди 

Ўзбекистонда 361 нафар ота-онаси чет давлатларда юрган вояга етмаганларга васий ва ҳомийлар тайинланди. 

Фото: Kun.uz 

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилишича, “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари доирасида болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ота-онаси чет давлатларда бўлиб турган 361 нафар вояга етмаган болага васий ва ҳомийлар тайинланди. Бу орқали уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси таъминланишига эътибор қаратилди.

Жорий йилда республика бўйича жами 189 та стационар ва 1 239 та кундузги оромгоҳларда 300 мингдан зиёд болаларнинг дам олишини ташкил этиш режалаштирилган. 15 июн ҳолатига кўра, 180 та стационар оромгоҳларда 36 464 нафар бола қабул қилинди.

Болаларни оромгоҳларга хавфсиз етказиш мақсадида 1 379 та автобус ажратилиб, қарийб 500 нафар йўл-патрул хизмати ходимлари бириктирилди. Мазкур чора-тадбирлар ёзги таътил даврида болаларнинг хавфсизлиги ва мазмунли дам олишини таъминлашга қаратилган.

Мавзуга оид