Хрушчёвнинг набираси Москва вилоятида ҳалок бўлди

Фото: РИА "Новости"
Собиқ Иттифоқ коммунистик партияси марказий кенгаши биринчи котиби Никита Хрушчевнинг набираси (асраб олган қизи) Москва вилоятида электропоезд тагида қолиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС ва «РИА Новости» агентликлари манбаларга асосан хабар беришди. Кейинчалик «Интерфакс» агентлигининг хабар беришича, Россия тергов қўмитасининг транспорт бўйича бошқармаси вакили Татьяна Морозова Юлия Хрушчева ҳалок бўлганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Аёл Москва темир йўлининг Киев йўналишидаги Солнечная бекатида электропоезд тагида қолган.
Юлия Хрушчёва 1940 йилда собиқ Иттифоқ коммунистик партияси марказий қўмитаси биринчи котиби Никита Хрушчёнинг ўғли Леонид оиласида дунёган келган. Леонид Хрушчёв бедарак йўқолганидан сўнг, собиқ Иттифоқ раҳбари ўз набирасини қизи сифатида асраб олган.
Мавзуга оид

11:47 / 03.06.2025
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади

11:21 / 29.05.2025
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди

08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди

20:35 / 27.05.2025