Тиллерсон Қатар ва Форс кўрфази давлатларини келишишга чақирди

Фото:AP Photo / Jacquelyn Martin
АҚШ бош котиби Рекс Тиллерсон Форс кўрфази мамлакатларини Қатар атрофидаги вазият туфайли минтақада эскалацияга йўл қўймасликка, Қатарни эса - қўшнилар хавотирига бефарқ бўлмасликка чақирди.
"Биз Саудия Арабистони Қироллиги, БАА, Баҳрайн ва Мисрни Қатар қамалини бўшаштиришга чақирамиз", - деди Тиллерсон Қатар атрофидаги вазият юзасидан баёнот берар экан.
"Қамал шунингдек АҚШнинг минтақадаги ва ИШИДга қарши курашидаги ҳарбий хатти-ҳаракатларга ҳам ҳалақит беради", - қўшимча қилди у.
Тиллерсоннинг сўзларига кўра, қамал АҚШнинг минтақадаги бошқа мамлакатлардаги фаолиятига ҳам ҳалал беради.
"Бу қамалнинг гуманитар асоратлари ҳам бор. Биз озиқ-овқат етишмовчилигини кўрдик, оилалар мажбуран ажратилди, болалар мактабдан қолмоқда. Ишонамизки, бундай салбий асоратларни ҳеч ким истамайди, айниқса муқаддас Рамазон ойида уларга шошилинч чоралар кўриш керак", - деди бош котиб.
Мавзуга оид

07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди

11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари

11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади

10:14 / 02.05.2025