Москва аэропортларида 40 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Фото: TACC
Москва шаҳридаги Шереметьево ва Домодедово аэропортлари жума куни об-ҳаво ноқулай келиши натижасида 40 дан ортиқ рейсларни кечиктиришига тўғри келди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги фавқулодда хизматлар ходимига асосланиб хабар қилди.
"Шереметьево ва Домодедово аэропортларида 42 рейс кечиктирилди, кечикиш 15-45 дақиқани ташкил қилди", - деди агентлик суҳбатдоши. У Внуковода кечикишлар бўлган ё бўлмаганига аниқлик киритмади.
"Гидромедцентр" ва ФВВ 30 июнь куни 12:30 дан 03:00 гача Москва вилояти ва шаҳрида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, дўл кузатилиши, кучли шамол кўтарилиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
Бундан аввал Москва шаҳри ва вилоятида юз берган кучли жала вақтида уч киши ҳалок бўлгани ва камида беш инсон жароҳат олгани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид

11:47 / 03.06.2025
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади

20:03 / 30.05.2025
Иссиқ ҳаво қайтади, баъзи ҳудудларга сел келади - кутилаётган об-ҳаво таҳлили

11:21 / 29.05.2025
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди

08:25 / 28.05.2025