Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина полицияси ҳар куни қарийб иккита ЙТҲга учрамоқда

2017 йили Украина патрул полицияси бошқармаси ходимлари шу вақтгача деярли 500 автомобилни яроқсиз ҳолатга келтиришган. Автофалокатларга умуман янги бўлган Mitsubishi Outlander PHEV гибрид машиналари ҳам учрамоқда. Ҳатто, Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг қимматбаҳо кроссоверларни аварияга учратган илк уч полициячини отиб ташлашини айтиб ҳазиллашгани ҳам бунинг олдини олмаяпти.
Украина партуль полицияси ходимлари йил бошидан бери умумий ҳисобда 461 дона қиммат гибрид машиналарга талофат етказган, деб ёзмоқда «Главком» нашри патруль полицияси департаментига таянган ҳолда.
Бошқармага кўра, патруль полициячилар энг кўп Киев (150 дона), Харьков (45), Одесса (36), Львов (34) ва Днепр (33) шаҳарларида ЙТҲлар содир этишган.
Ровно, Северодонецк, Лисичанск ва Рубежной шаҳарларида 3 тадан машинага талофат етказилган.
Умуман, сўнгги икки йилда патруль полицияси бошқармасига 1514 дона хизмат машиналари берилган. 2017 йил майида жиддий тўлдиришлар амалга оширилди. Ўшанда Украина Миллий полициясида 635 та Япониянинг Mitsubishi Outlander PHEV гибрид кроссоверлари пайдо бўлди.
Бундан аввалроқ, Украина полицияси эҳтиёжлари учун 1,5 мингдан ортиқ Toyota Prius автомобиллари етказиб берилган эди.
2016 йили мамлакатда 201 дона хизмат Prius машиналари яроқсиз ҳолатга келган. Уларнинг аксарияти, 157 таси Киев полициячилари айби туфайли ЙТҲга учраган.
Мавзуга оид

20:05 / 29.07.2025
Россия Запорижжядаги колонияга зарба берди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

15:20 / 29.07.2025
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

13:39 / 29.07.2025