Полициячи велосипедда Lamborghini’да ўтирган қоидабузарга етиб олди
Япониялик полициячи велосипедда спорткар ҳайдовчисини қувиб етишнинг уддасидан чиқди. Пойга видеоёзуви comb318 YouTube-каналида эълон қилинган. Унга SoraNews24 нашри эътибор қаратди.
Тўқ сариқ рангдаги Lamborghini Huracán ҳайдовчиси (очиқ маълумотларга кўра, двигатель қуввати 610 от кучига тенг) йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда воқеа жойидан яшириниш ҳақида қарор қабул қилган. Уни руль олдида саватчага эга бўлган оддий велосипедда ўтирган полициячи қувиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими қоидабузарга нафақат етиб олган, балки унга жарима ҳам ёзган.
Ҳодиса айнан қайси шаҳарда юз берганига аниқлик киритилмаган.

Мавзуга оид

00:05
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

20:09 / 02.06.2025
Японияга 10 минг ўзбек мутахассисини жалб қилишга қаратилган лойиҳага старт берилди

19:23 / 02.06.2025