Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Ғарб энди бир томонлама ўйин қила олмайди

Фото: РИА "Новости"
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг фикрича, Ғарб Россия ҳисобидан бир томонлама устунликка эга бўлишга уринмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Ғарбда шуни тушунишлари керакки, энди бир томонлама ўйин бўлмайди, бунда бизнинг ҳисобимиздан бир томонлама устунликка эришиш умуман истиқболсиз нарса», - дея айтиб ўтди Лавров Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия ғарб давлатлари ўртасидаги кескин муносабатлардан манфаатдор эмас.
«Биз ҳеч кимга ҳеч нарсани мажбурлаб ўтказмаяпмиз, ўзгача эканимизга даъво қилмаяпмиз ва ўзимизга эрк бермаяпмиз. Шериклар билан муносабатни йўлга қўйиб, халқаро нормалардан келиб чиқамиз, БМТ марказий ролини тан оламиз, бошқа миллатлар ва халқлар манфаати, анъаналари, ўзлигини ҳурмат қиламиз, кескинлик, қуролланиш пойгасига киришишдан манфаатдор эмасмиз. Бироқ Россия ўз манфаатлари, суверенитети, мустақиллигини аниқ йўналтирилган ҳолда ва самарали ҳимоя қилади, ўзимизнинг тасарруфимизда бўлган барча арсеналдан фойдаланамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров АҚШ билан келишиб олиш қийин экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

18:20 / 10.07.2025
Рубио Лавров билан учрашди ва Москванинг урушни тугатиш бўйича «янгича ёндашуви» ҳақида айтди

21:20 / 07.07.2025
Сергей Лавров Украинадаги урушни тугатиш учун иккита асосий шартни айтди

12:15 / 13.06.2025
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман

14:28 / 02.06.2025