Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зокиржон Алматов Андижонда таянч пункти очилишида иштирок этди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Андижон шаҳрида бўлиб, “Мирпўстин ота” зиёратгоҳидаги ободонлаштириш ишлари билан танишиб, “Ёйилма” маҳалласидаги 16-таянч пунктининг очилиш маросимида иштирок этди. Ҳудуд профилактика инспектори хизмат уйидаги шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Вазир маслаҳатчиси масъул ходимлар билан бирга Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар-туманлар ИИБ ходимлари, ушбу шаҳар-туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи кенгашлари раислари, бош имом хатиблар ҳамда бошқа жамоатчилик институти вакиллари билан жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда осойишталикларини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоялардан сақлаш борасида узвий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида учрашув бўлиб ўтди.




Зокиржон Алматов Андижон вилояти ИИБ патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, ўз халқимизнинг севимли актёри Ёдгор Саъдиев билан ҳам дилдан суҳбат ўтказилди. Машҳур актёр ижросидаги гўзал қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Шўх тароналар уларни даврага чорлади. Кўтаринки руҳда ўтказилган учрашув бир умрга эсда қоларли бўлганлигини таъкидланиб, меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Элмурод Эрматов,
KUN.UZ мухбири Андижон
Мавзуга оид

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025