Оҳангарон йўлининг бир қисмида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди
4 июль куни Тошкент шаҳрини Тошкент вилоятининг шарқий туманлари ва Фарғона водийси билан боғлайдиган Оҳангарон шоссесининг бир қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
“Бугун, 4 июль куни, йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Оҳангарон шоссеси бўйлаб Тошкент автомобиль халқа йўлигача қисми бир йўналишда автомобиль ҳаракатлари учун йўл ёпилади. Автомобилларнинг айланиб ўтиши Ҳусайн Бойқаро кўчаси бўйлаб ташкил этилган.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025