Ғордан қутқарилган ёш футболчилар ҳақида иккита фильм суратга олинмоқчи

Фото: Reuters
Таиландда ғорда бир неча кун қолиб кетган ёш футболчиларнинг қутқарилиши бир неча кинопродюсерни улар ҳақида фильм суратга олишга илҳомлантирди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри маълум қилди.
Аввал Pure Flix студияси ва воқеа жойида бўлган ҳамда болаларни қутқариш вақтида ҳалок бўлган ғаввосни таниган продюсер Майкл Скотт ушбу воқеани экранда жонлантириш истагини билдирган.
Кейинроқ Жон Пенотти бошчилигидаги Ivanhoe Pictures студияси Таиланд ҳукумати 12 бола ва уларнинг мураббийини ғордан қутқаришда ёрдам берган ғаввослар, ғоршунослар ва куч тузилмалари ходимларининг байналминал жамоаси ҳақидаги фильм лойиҳасини маъқуллаганини маълум қилди.
Мавзуга оид

16:17 / 23.05.2025
Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди

23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди

17:41 / 25.04.2025