Ўзбекистон ва Украина юк автоташувлари учун рухсатнома алмашди

Фото: Sputnik
Украина ва Ўзбекистон 2018 йилда юк автомобиль ташувлари учун қўшимча рухсатномалар алмашиш ва 2019 йилга квоталарни белгилаш тўғрисида келишиб олдилар.
Хусусан, томонлар 2018 йилга халқаро юк автомобиль ташувларини амалга ошириш учун қўшимча рухсатномалар алмашиш тўғрисида келишиб олдилар: икки томонлама ташувлар учун 500 дона; транзит ташувлари учун 200 дона; учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан етказиб бериш учун 100 дона.
Ўзбекистон ва Украина вакиллари 2019 йилга халқаро юк автомобиль ташувлари учун рухсатнома квоталарини ўрнатдилар: икки томонлама ташувлар учун 1,7 минг дона (2018 йилдаги квотага нисбатан +700), транзит ташувлар учун 500 дона (2018 йил учун аввалги квотага +200 дона) ва учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан ташувлар учун 450 дона (2018 йилга аввалги квотага +150).
Мавзуга оид

20:08 / 06.07.2025
Россия Украинага ракета ва дронлар билан ҳужум қилишда давом этди

13:10 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?

14:30 / 05.07.2025
Украина собиқ мудофаа вазири Резниковнинг уйида тинтув ўтказилди

12:45 / 05.07.2025