Эрон банклари SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйилди

Фото: СС0 Public Domain
Эрон банклари SWIFT халқаро тўлов тизими ёрдамида халқаро операцияларни амалга ошириш имконидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Энди тизимдан узилган банклар халқаро тўлов операцияларини амалга ошира олмайди. Шунингдек, кўплаб давлатларда SWIFT форматида амалга ошириладиган ички операцияларни ўтказиш билан ҳам муаммолар вужудга келиши мумкин.
SWIFT’да таъкидланишича, ушбу қарор халқаро банк тизимида барқарорликни сақлаб қолиш учун қабул қилинган. Банклар тизимдан айнан қандай узиб қўйилгани маълум қилинмаган.
5 ноябрдан АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари кучга кирди.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025