Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти самолётлари ҳақидаги маълумотлар яширилди

Фото: Алексей Даничев / РИА Новости
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг самолётлари ҳаракатланиши ҳақидаги ахборот бутун дунё бўйлаб самолётларнинг ҳаракатланишини кузатувчи Flightradar24 онлайн-сервисида бошқа эълон қилинмаяпти. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, аввалроқ нашр Flightradar24 ёрдамида Бердимухамедовнинг иккита самолёти – Boeing 737-7GL (борт рақами EZ-A007) ва Boeing 777-22K(LR) (борт рақами EZ-A777) ортидан кузатган.
Туркманистон президентининг самолётлари ҳаракатланиши ҳақидаги ахборот ноябрдан бери янгиланмаган. Flightradar24’да айтилишича, бу самолётлар ҳақидаги маълумотлар блокланган. “Одатда бундай ҳолат самолёт эгаси аризаси бўйича юз беради”, деб айтилган сервисда.
Нашрнинг эслатишича, 2018 йилда президент самолётлари Германияга бир қатор эълон қилинмаган парвозларни амалга оширган. Мисол учун, президентнинг Boeing 737-7GL самолёти июнда Германияга уч марта қўнган – 10, 14 ва 26 июлда. Самолёт октябрда Германияга яна икки марта қўнган. Бироқ Бердимухамедовнинг ёки Туркманистон делегациясининг Германияга сафарлари ҳақида расмий ахборот берилмаган, деб қўшимча қилган нашр.
Мавзуга оид

22:37 / 13.07.2025
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради

20:03 / 08.07.2025
Италияда эркак учишга тайёрланаётган самолёт двигателига кириб кетди

07:18 / 08.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма таълим дастурларини ташкил этади

09:05 / 04.07.2025