Сенат Қўшкўпир туманидаги фермер билан боғлиқ можарони ўз назоратига олди
Сенат матбуот хизмати 21 май куни Kun.uz сайтида эълон қилинган «Фермернинг ери ғайриоддий тарзда тортиб олинди. Қўшкўпир туман ҳокимлиги фермернинг имзосини қалбакилаштирган бўлиши мумкин» сарлавҳали мақола юзасидан муносабат билдирди.

Мақолада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги «Иззат» фермер хўжалиги ерлари ҳоким қарори асосида захирага қайтарилгани борасида сўз юритилган.
Сенат Ахборот хизматининг хабар беришича, Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мазкур масалани ўз назоратига олди. Хоразм вилоятидан сайланган сенаторлар раҳбарлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Аграр комиссияси аъзолари, туман Кенгаши депутатлари, туман, вилоят фермерлар Кенгаши масъулларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилган.
Ҳозирда мазкур масала юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Тез кунларда унинг натижаси бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

10:03 / 01.05.2025
Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили

18:30 / 29.04.2025