Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машиналарга ксенон фара қўйиш мумкинми?
Автомобилларнинг ташқи кўринишига ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Ойналарга деймизми, фараларгами ва ё кузовга – тегишли рухсат билан амалга ошириладиган, айримларига умуман рухсат берилмайдиган иш бу.
Сўнгги пайтларда ёритувчи чироқларни ксенон чироқларга – қарама-қарши йўналишда келаётган йўл ҳаракати иштирокчиларига ноқулайлик туғдирадиган ўта ёруғ чироқларга алмаштириб олаётганлар кўпайяпти. Бу ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига ноқулайлик туғдириши баробарида, йўл-транспорт ҳодисаларини ҳам келтириб чиқаради.
Инспекторлар томонидан негадир айнан шу қоидабузарликка эътибор камдек туюлади. Бу қоидабузарликни аниқлаш ҳам осон эмас: куннинг фақат қоронғи қисмида аниқлаш мумкин, ҳаракатдаги автомобилнинг ортидан қувиш керак бўлади, ақалли унинг рақамини ёзиб олиш лозим ва умуман, бир қатор ноқулайлиги бор жараён. Бу ҳақдаги саволга ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг ўринбосари, полковник Эрали Бозоров Kun.uz мухбири билан суҳбатда жавоб берди.

«Бу қоидабузарликка маъмурий жавобгарлик бор. Транспорт воситаларига бошқа ёритиш мосламалари ўрнатиш мумкин эмас. Ҳа, техник кўрикдан ўтгач, ёритиш мосламаларини ксенон ва ёки бошқа кучли ёритгичларга алмаштириб олаётганлар бор. Бундай қоидабузарликлар тун пайтида содир этилади. Тунги нарядларимиз бу ҳолатларга чек қўйишади. Статистикага эътибор берсак, йил бошидан бери шу кунга қадар 11 мингдан ортиқ транспорт воситалари эгаларига нисбатан чоралар кўрилганини айтиш лозим. Қийин жиҳати буни фақат тундагина аниқлаш мумкин», деди Эрали Бозоров.
Бобур Акмалов
Мавзуга оид

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

20:32 / 18.05.2025