Туркманистонда "Спутник V" вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Аввалроқ мазкур вакцина Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла ва Парагвайда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилганди.

Фото: РИА Новости
Туркманистон Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди.
"Туркманистон ўз ҳудудида "Спутник V" вакцинасини қўллашни расман маъқуллаган Марказий Осиёдаги биринчи мамлакат бўлди", - дейилади фонд хабарида.
Қайд этилишича, "Спутник V" вакцинаси Туркманистон ҳудудида қўшимча клиник тадқиқотлар ўтказмасдан тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган.
Аввалроқ мазкур вакцина Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла ва Парагвайда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилганди. "Спутник V" вакцинаси, шунингдек, Беларусда ҳам маъқулланган.
Мавзуга оид

19:06 / 21.06.2025
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

09:37 / 16.06.2025
Эрондаги ўзбекистонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинди

17:54 / 06.06.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш жараёни бошланди

14:25 / 08.05.2025