Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Азизбек Икромов янги лавозимга тайинланди

Фото: KUN.UZ
Президент қарори билан, генерал-майор Азизбек Икромов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А.Икромов ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Азизбек Икромов 2017 йилдан мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил ноябрида эса ички ишлар вазири ўринбосарига айланган. Шундан сўнг, у бир муддат Ички ишлар вазирлигида ўз лавозим ва вазифаларини сақлаб қолган ҳолда, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарди.
Жорий йил март ойи охирида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкил этилди.
Мавзуга оид

16:22 / 10.07.2025
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025