Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Spark”ни олиб қочган “шоввоз” иккита автомашинага бориб тўқнашди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
“Spark” русумли автомашинанинг калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида автоҳалокатга учраган.
5 май куни соат 18:30 ларда муқаддам судланган 32 ёшли Ж.Фаррух Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри "Иттифоқ" маҳалласида жойлашган автомашиналар тураргоҳида қаровсиз, очиқ ҳолатда қолдирилган 25 ёшли Р.Ҳаётбекка тегишли “Spark” русумли автомашинанинг калити ўт олдириш жойида эканлигидан фойдаланиб, уни олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида фуқаро А.Хушнудбекка тегишли “Matiz” ва Х.Бойбекка тегишли “Nexia Dons” русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.Фаррухга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ, Андижонда фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжал юзага келганлиги ҳақида хабар (https://kun.uz/news/2021/04/12/andijonda-fuqaro-va-ypx-xodimi-ortasidagi-janjalga-rasmiylar-izoh-berdi) берган эдик.
Мавзуга оид

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025