101 ёшли уруш қатнашчиси ўзи ҳақда ёзилган китоб тақдимотида қатнашди
Навоийда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шойим Шерназар муаллифлигида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Пирназар бобо Турдиев хотиралари асосида тайёрланган «Жасоратнинг юз лаҳзаси» китоби тақдимоти ўтказилди.

«Жасорат ва матонат» ёшлар тарғибот марказининг лойиҳаси доирасида чоп этилган мазкур китобда уруш давридаги воқеалар баён қилинган. Тақдимотда китоб қаҳрамони Пирназар бобо Турдиев ҳам иштирок этди.
«Урушнинг сўнгги кунлари. Ғалаба қилдик. Берлиндамиз. Ҳамма байрам қиляпти. Офицеру солдатлар немиснинг ароқ ва конякларидан ичиб, бир-бир йиқилиб тушаверди. Кейин аниқлашса, улар заҳарланган экан. Шунча жангу жадалларда ўққа учмаганлар ичкилик, нафс балоси туфайли қурбон бўлишганди ўшанда», — дея уруш хотираларидан сўзлаб берди Пирназар бобо.
1000 нусхада чоп этилган китоб ўқув муассасаларига, ёшларга тақдим этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

18:21 / 09.04.2025