Трактор ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 72,5 фоизга камайди
6 ойда 173 дона трактор ва 383 дона култиватор ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита хабарига кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-июнь ойларида жами 173 дона трактор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 72,5 фоизга камайган.
Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-июнь ойларида):
- 2019 йил - 602 дона;
- 2020 йил - 630 дона;
- 2021 йил - 173 дона.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 383 дона култиватор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 фоизга камайган.
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

09:50 / 21.05.2025
Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилгани айтилди

08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди

12:59 / 20.05.2025