Афғонистондан ўнлаб болалар ота-онасиз эвакуация қилинган

Фото: Reuters
Ўнлаб афғон болалари Афғонистондан ота-онасиз эвакуация қилинган. Бу ҳақда UNICEF‘нинг Афғонистондаги вакили Эрве Людовик де Лисга таяниб Afghanistan Times нашри хабар берди. Унинг маълум қилишича, камида 69 нафар балоғатга етмаган афғон мамлакатни катталарсиз тарк этган.
Нашрнинг айтишича, айни вақтда UNICEF бошқа давлатларга келтирилган афғон болалари ҳақидаги маълумотларни тўпламоқда. Халқаро ташкилот буни болалар хавфсизликда қолаётганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида амалга оширмоқда.
АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, Афғонистондан АҚШга 34 бола ота-онасиз келтирилган. Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлигида таъкидланишича, Афғонистондан олиб чиқилган ҳар бир бола қочқинлар масалалари бўйича департаментга топширилади.
Мавзуга оид

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

21:58 / 21.05.2025