Сурхондарёда 4 балли ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, бугун, 5 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12:59да Афғонистонда ер силкиниши қайд этилди.

Ер силкиниши координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 100 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 616 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 3-4 балл, 151 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 281 км;
- Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 380 км;
- Бухоро вилоятида 2-3 балл, 407 км;
- Навоий вилоятида 2 балл, 424 км;
- Жиззах вилоятида 2 балл, 451 км;
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 29 сентябрь куни Қирғизистонда юз берган зилзила Фарғона водийсида сезилган эди. Шу куннинг ўзида икки марта ерости силкинишлари қайд этилди.
Мавзуга оид

11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди

16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди

08:56 / 19.05.2025