Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қатор ҳудудлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминотисиз қолди
Бугун, 12 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги "Тошиссиққуввати"га таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу сабабли мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилган.
Бунинг оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди.
Мавзуга оид

16:13 / 28.07.2025
Тошкент аэропорти қаршисидаги кўприк реконструкциясининг қиймати маълум бўлди

13:15 / 28.07.2025
Тошкентда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 59 та уй-жой қурилиши тўхтатилди

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

18:40 / 25.07.2025