Фарғонада Lacetti пиёдалар ўтиш жойида она-болани уриб юборди
2021 йилда туғилган чақалоғини кўтариб пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 21 ёшли аёлни Lacetti уриб кетди. Она-бола шифохонага ётқизилди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида Lacetti автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган она-болани уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 19 январь куни соат 11:00 ларда Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.
Ҳодиса натижасида, пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва қўлидаги фарзанди, 2021 йилда туғилган Ф.М. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Қўштепа туманида Lacetti автомашина ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

20:36 / 04.07.2025
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди

20:44 / 03.07.2025
Ерости газ қувури сабаб хонадон портлаб кетди. Зарар қоплаб бериладими?

12:00 / 23.06.2025