Асака туманида мактаб директори пора билан ушланди

Фото: iStock
Асака туманидаги мактаб директорларидан бири ўзи раҳбарлик қилаётган муассасага ишга олиш эвазига 300 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинган. Бу хабарни Kun.uz'нинг бир нечта манбаси тасдиқлади.
Мазкур ҳолат 4 феврал куни содир бўлган. Тумандаги мактаблардан бирининг раҳбари бўлиб ишлаётган Н.У. фуқародан мавсумий ўт ёқувчи қилиб ишга олиш эвазига олдиндан келишган 300 АҚШ долларини олган пайтда қўлга олинган.
Ушбу таълим муассасасининг олдинги раҳбари ҳам ишга жойлаш эвазига пора олаётганда қўлга олинган ва жавобгарликка тортилган эди.
Аввалроқ, Асака тумани ҳокимлиги масъули 8 минг доллар пора билан қўлга олинган эди.
Мавзуга оид

08:27 / 16.06.2025
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025