Январь ойида энг кўп ўғил эгизаклар қайси вилоятда туғилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда январь ойида 1 437 нафар эгизаклар туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: Thinkstock
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида республикада 1 437 нафар эгизаклар туғилган. Шундан қиз бола эгизаклар 49,5 фоиз, ўғил бола эгизаклар эса 50,5 фоизни ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимида ўғил эгизаклар туғилиши сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 103 нафар. Кейинги ўринлардан Қашқадарё вилояти (73 нафар) ва Наманган вилояти (68 нафар) жой олди.
Қолган ҳудудларда ўғил эгизак чақалоқлар сони сони қуйидагича кўриниш олди:
- Қорақалпоғистон Р. – 33 та
- Андижон вилояти – 67 та
- Бухоро вилояти – 33 та
- Жиззах вилояти – 41 та
- Навоий вилояти – 22 та
- Сурхондарё вилояти – 65 та
- Сирдарё вилояти – 19 та
- Тошкент вилояти– 41 та
- Фарғона вилояти – 63 та
- Хоразм вилояти – 31 та
- Тошкент шаҳри – 67 та
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

09:50 / 21.05.2025
Ўзбекистонда 4 ойда қанча эгизак туғилгани айтилди

08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди

12:59 / 20.05.2025