Эрон дрон ва ракеталар жойлаштирилган ерости базасини намойиш этди
Маълумот берилишича, ҳарбий базадан бир вақтнинг ўзида 60та дрон ҳавога кўтарилиши мумкин.

Фото: AP
Эрон ракеталар ва зарба берувчи дронлар жойлаштирилган ерости базасини намойиш этди, деб хабар берди Press TV.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-космик кучлари қўмондони Амир Али Ҳожизоданинг сўзларига кўра, янги ҳарбий базадан бир вақтнинг ўзида 60та дрон ҳавога кўтарилиши мумкин.
Қайд этилишича, Эрон дронлари душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яксон қила олади. Дронларнинг парвоз масофаси 2 минг километрни ташкил этади.
Базада шунингдек, «ер-ер» синфидаги ракеталар жойлашган.
Эрон ўтган йил ноябрда Arash камикадзе-дронини намойиш этганди.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025