Канн кинофестивалида Ўзбекистон Миллий павильони очилди

Бу йил Ўзбекистон Миллий павильони 75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида учинчи марта иш бошлади.
Павильон 18 майдан 22 майга қадар дунёдаги энг таниқли ва йирик кино бозори – Канн кинофестивали вақтида машҳур Круазет қирғоғида мунтазам ўтказиладиган Marché Du Film’да иш олиб боради.
Павильонга кино, ТВ ва медиа олами профессионаллари ташриф буюради. Улар бутун дунёдан янги лойиҳаларни танлаш, таклиф этилаётган локацияларни кўздан кечириш ва суратга олиш ҳақида келишувларга эришиш учун Каннда тўпланишади.
Ташкилотчиларнинг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон Marché Du Film кино бозори марказида АҚШ, Хитой, Австралия ва бошқа мамлакатлар яқинидаги нуфузли жойга эга бўлди. Ярмарка иши давомида Ўзбекистон ўз локацияларида филм ва медиа-маҳсулотларни суратга олишга бутун дунёдан продюсер ва режиссёрларни жалб этишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон қадимий шаҳарлари, бетакрор ёдгорликлари ва манзараларининг оммабоп филм ва теледастурларда кўриниши хорижий сайёҳлар эътиборини тортишга ёрдам беради. Бу туризмда олға силжишнинг синалган усулларидан бири. Бундан ташқари, бу очиқ ва меҳмондўст мамлакат имижини яратишга хизмат қилади.
Ҳар бир мамлакат режиссёрлар ва продюсерларга суратга олиш учун ўзига хос шароитларни таклиф қилишга уринади. Бу йил Ўзбекистон мамлакатимизда суратга олиш истагида бўлган кинокомпания ва телеканаллар харажатларининг бир қисмини қоплаб беради.
Профессионаллар ҳамжамиятида бу таклиф қизиқиш уйғотди ва павильон ишининг дастлабки куниданоқ фаол музокаралар бошланди.
Канн кинофестивалидаги Ўзбекистон Миллий павильони бу йил ҳам ўтган йиллардаги каби Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган.
Ўзбекистон Миллий павильони бош ҳомийси — Orient Group компанияси.
Делегациянинг Францияга учиб келиши миллий авиаташувчи - Uzbekistan Airways томонидан ташкиллаштирилган. Меҳмонларнинг яшаши ва жойлаштирилиши Asialuxe Travel туроператори томонидан ташкил этилган.
Павильон иши вақтида Канн кинофестивали меҳмонларига «Uzbekistans club» глобал мотивацион платформаси тақдимоти намойиш этилади. Унинг лойиҳаларидан бири «Ўзбекистонлик» филми бўлиб, биринчи қисми 2022 йилнинг мартида тақдим этилган ва кенг томошабинлар аудиторияси ва ОАВда катта шов-шув уйғотган.
Павильон ишида Оролбўйи муаммоси ва минтақани янги «Aral Dream» креатив лойиҳаси ёрдамида жаҳон ахборот маконида илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

19:00 / 20.05.2022
Канн фестивалида Европа журналистлари ассоциацияси билан меморандум имзоланди

03:53 / 28.01.2021
Канн кинофестивали май ойидан июлга кўчирилди

01:48 / 11.05.2020
2020 йилги Канн кинофестивали бекор қилинди

10:29 / 20.03.2020