Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов йўлга қўйилди
Uzbekistan Airways 2022 йил 21 май куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатнов жорий этилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Авиакомпания хабарига кўра, қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:40;
- Урганчга етиб бориш: 21:10;
- Урганчдан жўнаб кетиш: 22:00;
- Тошкентга етиб бориш: 23:20.
Қайд этилишича, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Бундан олдин Uzbekistan Airways экспресс авиаташувлар оддий парвозлардан нимаси билан фарқланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

16:05 / 14.06.2025
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди

15:00 / 14.06.2025
Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

00:25 / 14.06.2025
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди

16:29 / 13.06.2025