Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 000 сўмдан пастга тушди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига еттинчи бор пастлади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,09 сўмга пастлаб, 10 985,79 сўмни ташкил қилди. Евро 74,25 сўмга пастлаб, 11 780,06 сўм бўлди. Рубль 4,17 сўмга кўтарилиб, 179,43 сўм бўлди.
30 май куни доллар курси қаторасига олтинчи бор пастлаб (-23,27 сўм), 11 010,88 сўмни ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Россия Украинага бостириб кириши жаҳон бозорига таъсир кўрсата бошлади. Расмий курс охирги бор 14 март куни 11 000 сўмлик нуқтадан паст бўлганди - 10 998,06 сўм. Кейинги кунлар давомида курс кескин тезлик билан кўтарилди:
- 15 март куни - 11 033, 03 сўм (+34,97 сўм)
- 16 март куни - 11 150,12 сўм (+117,09)
- 17 март куни 11 330,38 сўм (+180,26 сўм)
- 20 март куни 11 571,99 сўм (+241,61 сўм).
Курс апрел ойи бошларидан буён тушиб келмоқда. 15 апрелда курс 11 300 сўмдан, 28 апрел куни эса 11 200 сўмдан пасайганди.
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024