Тошкент метроси бекатида эскалаторнинг ўчириб қўйилганига изоҳ берилди
«Тошкент метрополитени» бекатлардан бирида эскалатор нега тўхтатиб қўйилганини тушунтирди.

Фото: Тошкент метрополитени
Жорий йилнинг 31 июль санасида «Юнус Ражабий» бекатидаги эскалатордан фойдаланаётган йўловчилардан бири эҳтиётсиз ҳаракати оқибатида йиқилган, деб хабар берди «Тошкент метрополитени».
Метро маъмурияти томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, қолган йўловчилар уни ушлаб қолишган.
Қайд этилишича, бекатдаги эскалатор навбатчиси йўриқномага асосан эскалаторни ўчирган.
«Шу ўринда барча йўловчилардан эскалатордан фойдаланиш вақтида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади метро маъмурияти изоҳида.
Мавзуга оид

17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?

16:05 / 19.05.2025
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди

19:32 / 19.04.2025
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти

10:00 / 12.04.2025