Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроҳудудда инфляция рекорд даражага етди
Статистик маълумотларга кўра, июль ойида евроҳудудда ҳаёт 8,9 фоизга қимматлашган. Бу Европа умумий валютаси учун энг юқори кўрсаткичдир.

Фото: Reuters
Украинадаги уруш оқибатида юзага келган энергетика инқирози фонида евроҳудуддаги инфляция янги рекорд даражага етди: июль ойида истеъмол нархлари йиллик 8,9 фоизга кўтарилди, деб хабар берди Европа статистика бошқармаси Eurostat 18 август, пайшанба куни.
Бу евро жорий этилгандан бери энг юқори инфляция даражасидир. Июнь ойида евроҳудудда ҳаёт 8,6 фоизга қимматлашган. Бу Европа Марказий банки (ЕМБ) томонидан инфляцияни икки фоизда ушлаб туриш учун белгиланган мақсадлардан фарқ қилади. Reuters маълумотига кўра, яшаш нархининг доимий ўсиши фонида, ЕМБ томонидан базавий ставка янада кўтарилиши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.
Июль ойида сўнгги 11 йил ичида биринчи марта регулятор ставкани бирданига ярим фоизга оширди. Мутахассислар фикрича, 8 сентябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда ЕМБ базавий ставкани янада сезиларли даражада ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Банк раҳбариятига кўра, евроҳудудда яшаш нархининг ошиши қисқа муддатли истиқболда давом этади.
Мавзуга оид

21:38 / 22.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

20:58 / 15.07.2025
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди

21:27 / 12.06.2025