Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон гиламлари асосан Қирғизистонга сотиляпти
Ўзбекистон 13 та давлатга гилам экспорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 13 та давлатга қиймати 22 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 млн AҚШ долларига кам.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қиляпти – 12,7 млн доллар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Озарбойжон – 3 млн;
- Афғонистон – 2,2 млн;
- Россия – 2,2 млн;
- Қозоғистон – 843 минг;
- АҚШ – 358 минг;
- Тожикистон – 305 минг AҚШ доллари.
Мавзуга оид

18:19 / 10.07.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига Ўзбекистон компаниялари ҳам жалб қилиниши мумкин

14:57 / 07.07.2025
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

15:47 / 01.07.2025