Фото: Сирдарёда портлашдан жабрланганлар учун ойна ва шиферлар етказилди
Сирдарёдаги портлашдан зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларига 10 минг квадрат ойна ва 4,5 минг листдан ортиқ шифер етказилди.

Ҳозиргача зарарланган объектларнинг ярмидан кўпи тўлиқ таъмирлаб бўлинди.
22 октябр куни Сирдарё вилоятида юз берган портлаш оқибатида бир қатор ижтимоий соҳа обьектлари ва аҳоли турар жойларига зарар етган эди.
Ўтган бир сутка ичида мутасаддилар томонидан воқеадан жабр кўрган маҳаллалар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш учун барча материаллар етказиб берилди.
Ҳозирга қадар барча 10 та маҳалладаги хонадонларга ва 38 та ижтимоий объектларга 10 минг квадрат ойна ва 4,5 минг листдан ортиқ шифер етказилди. Зиён етган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланди.
Мавзуга оид

20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда

21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди

15:26 / 25.04.2025
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди

13:48 / 23.04.2025