Ўзбекистон Покистондан 36 минг тонна мандарин сотиб олди
Мандарин импорти 16,4 минг тоннага ошган.

Фото: Pixabay
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 11,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 45,6 минг тонна мандарин импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мандарин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 11 ойда мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Покистон биринчи ўринни эгаллади – 36,7 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия – 3,6 минг тонна;
- Хитой – 3,2 минг тонна;
- Эрон – 503 тонна;
- Миср – 442,2 тонна.
Мавзуга оид

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025