Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 2 февраль куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.

Фото: ЙҲХБ
Соат 13:30 лар атрофида “Электроаппарат” заводи рўпарасида "Лабо" ва "Матиз" иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Шундан сўнг "Матиз" "Спарк"ка бориб урилган.
Ҳодисанинг дастлабки сабаби: "Лабо" ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига эга бўлган "Матиз" русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.
Тўқнашув натижасида "Лабо" автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:41
Тошкент босқинининг 160 йиллиги мавзусида илмий йиғин ўтказилди

21:25 / 25.06.2025
Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

17:42 / 25.06.2025
«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

11:22 / 25.06.2025