Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд долларга етди
2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилнинг январига нисбатан 1,5 млрд АҚШ долларига ёки 42 фоизга кўпайди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 2,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 2,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида жаҳоннинг 134 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Маълумот учун, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 миллиард АҚШ долларига етган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу мамлакат умумий савдо ҳажмининг 15 фоизига тенг бўлган.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 млрд долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025