Тошкентда 12 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани КҲАЙ - Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича маълумот берди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
2023 йил 27 апрел куни соат 13:40 ларда “КамАЗ”, Isuzi, Hоwо, “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt, 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ сабаби - “КамАЗ” русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:12 / 15.06.2025
«Болалар ўлими энг оғриқли жойимиз» — ЙҲХХ бошлиғи болалар қатнашган ЙТҲлар ва статистика ҳақида

17:10 / 15.06.2025
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

14:12 / 14.06.2025