Прокуратуранинг икки ходими пора беришда гумонланиб ушланди
Қўлга олинганлардан бири Бош прокуратура катта прокурори бўлса, яна бири Учтепа тумани прокуратураси терговчисидир.

Фото: Kun.uz
6 май куни Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.лар жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида, процессуал тартибда ушланди.
Бош прокуратуранинг Kun.uz'га маълум қилишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура бундай тадбирлар прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимларидан тозалаш доирасида амалга оширилаётганини қайд этган. Шунингдек, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишнинг бошқа тафсилотлар ошкор этилмаслиги маълум қилинди.
Мавзуга оид

08:27 / 16.06.2025
Солиқ идораси мансабдорининг ноқонуний ҳаракати фош қилинди

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025