Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК 5 та партияга президент сайловида иштирок этиши учун ижозат берди
Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo
МСК маълумотига кўра, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этган мажлисда партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, мазкур партияларга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, мажлис доирасида, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.
Мавзуга оид

10:26 / 07.07.2025
Трамп Маскнинг янги партия яратиш ғоясини «кулгили» деб атади

09:36 / 04.07.2025
Ню-Йоркда мусулмон номзод демократлар праймеризида ғалаба қозонди

14:02 / 01.07.2025
Гуржистонда саккиз мухолиф партия сайловларга бойкот эълон қилди

20:41 / 03.06.2025