Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Боруссия» Жуд Беллингем «Реал»га трансфер қилинганини эълон қилди

Фото: Getty Images
Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Немис клуби расмий сайти англиялик 19 ёшли яримҳимоячи Мадриднинг «Реал» клубига трансфер қилинаётганини расман эълон қилди. Беллингем учун испан клуби Германия жамоасига 103 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда трансфернинг 30 фоиз миқдори – 30,9 млн евро қийматида бонус ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем 2020 йил «Бирмингем»дан 25 млн евро эвазига «Боруссия» сафига бориб қўшилганди.
Маълумот учун, Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бундеслигадаги уч мавсум давомида 132 ўйинда 24та гол ва 25та ассист қайд этган.
Мавзуга оид

11:26 / 06.07.2025
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди

12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди

11:59 / 27.06.2025
Винисиус «Реал»ни биринчи ўринда олиб чиқди, «Сити» «Ювентус»га 5 та гол урди

12:27 / 19.06.2025