Солиқ қўмитаси “супервазирлик” таркибидан чиқарилмоқда
Маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб, Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридан чиқарилиши мумкин. Йил бошидан буён раҳбарсиз қолаётган қўмитага айни пайтдаги вазир Шерзод Қудбиев қайтади.

Шерзод Қудбиев 2 август кунги президент селекторида
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси вазирлик таркибидан чиқарилиб, ҳукумат таркибидаги мустақил тузилма мақомига қайтарилиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.
Манбага кўра, бу ўзгаришдан кейин айни пайтдаги иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Қудбиев 2020 йил майидан 2022 йил декабригача бўлган муддатда ҳам солиқ органига раҳбарлик қилганди.
Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига эса Қудбиевнинг ўрнига бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев кеча, 2 август кунги селекторда солиқ тушумлари камайиб кетганини танқид қилганди. “Кундан кунга ўсаётган иқтисодиётимизнинг самараси бюджет даромадларида тўлиқ кўринмаяпти”, – деган давлат раҳбари қатор солиқ мансабдорларини ишдан олди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди
Ўзбекистон | 18:00
-
Эрон Исроилга ёрдам бераётган давлатларга зарбалар билан таҳдид қилди
Жаҳон | 17:16
-
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти
Иқтисодиёт | 17:14
-
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади
Жаҳон | 17:10
Мавзуга оид

14:41 / 16.04.2025
Қурилиш инспекцияси мустақил органга айлантирилади

10:58 / 02.04.2025
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади

16:43 / 01.03.2025
Миллий статистика қўмитаси ташкил этилмоқда

21:41 / 19.02.2025