Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишда талаблар соддалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда ўз фаолиятини ихтиёрий равишда тугатаётган тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, ЯТТ, рўйхатга олувчи органга қуйидагиларни тақдим этиш мажбуриятидан озод этилмоқда:
- ҳисоб рақами ёпилганлиги ҳақида маълумотнома. Ушбу маълумот банк томонидан ахборот тизимига юкланади;
- ўзига тегишли бўлган муҳр ва штампларни.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид

12:02 / 19.06.2025
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?

16:38 / 13.06.2025
Тошкентда 23 минг таксичи ишсиз қолиши мумкин — Yandex

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

18:15 / 07.06.2025