Россиянинг УАЗ компанияси Ўзбекистонда автомобил йиғишни бошлаши мумкин
Компания вакиллари «Чирчиқ» технопаркида музокара ўтказган.

Фото: УАЗ
Россиянинг «Уляновск автомобил заводи» (УАЗ) «Чирчиқ» технопаркида барча русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Иш бошланиш санаси ҳали эълон қилинмади. УАЗ вакиллари аллақачон Ўзбекистонга келиб, музокаралар олиб боргани ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилгани айтилмоқда.
Ривожланган муҳандислик инфратузилмасига эга «Чирчиқ» технопарки 29 гектар майдонда жойлашган. У хорижий ва маҳаллий компанияларнинг ишлаб чиқаришини Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришга мўлжалланган.
«Уляновск автомобил заводи» 1941 йилда ташкил этилган бўлиб, УАЗ савдо маркаси остида енгил ва юк автомобиллари ишлаб чиқаради. 2000 йилдан Sollers автомобил концерни таркибига киради.
Мавзуга оид

21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди

19:32 / 24.05.2025
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12 / 24.05.2025