Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди
Саккиз ой натижаларига кўра, Хитойга кўк ёнилғи етказиб бериш 370 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди, деб ёзади ТАСС Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотларига таяниб.
Август ойида Ўзбекистондан Хитойга ойлик газ етказиб бериш июл ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга камайган ҳолда 75,27 миллион долларни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган.
Январ-август ойларида Ўзбекистон Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилди, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 40 фоизга камдир.
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолишда давом этиб, саккиз ой ичида 6,63 миллиард долларлик газ етказиб берди (ўтган йилга нисбатан +5 фоиз). Иккинчи ўринда Россия, у экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, 4,46 миллиард долларга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мянма (993 миллион доллар) ва Қозоғистон (782 миллион доллар) бормоқда.
Мавзуга оид

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

08:02 / 10.07.2025
Фтизиатрия диспансерида 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

12:47 / 04.07.2025