Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lufthansa самолёти безори йўловчи туфайли Тошкентга қўнди
Хитойдан Германияга учиб кетаётган самолёт экипажи парвозни тўхтатишга қарор қилган.

Фото: Uzbekistan Airports
Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясига тегишли Boeing-747 самолёти фавқулодда ҳолат туфайли Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Қайд қилинишича, 30 октябр куни Хитойнинг Шанхай шаҳридан Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрига парвоз қилган самолёт бортида йўловчи безорилик қилган. Шундан сўнг, кема командири самолётни Тошкентга қўндиришга қарор қилган.
Шу билан бирга, Тошкент халқаро аэропортига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари чақиртирилган. Безори йўловчи саомлётдан тушириб юборилган ва қўлга олинган. Шундан сўнг, ҳаво кемаси парвозни давом эттирган.
21 октябр куни Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида безорилик қилган Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган эди. 24 октябр куни Тошкент шаҳри, Сергели туман суди унга нисбатан очилган маъмурий ишни кўриб чиқиб, БҲМ 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима жазосини тайинлади.
Мавзуга оид

20:03 / 08.07.2025
Италияда эркак учишга тайёрланаётган самолёт двигателига кириб кетди

09:05 / 04.07.2025
Озарбойжон – Россия: совуқлик фонида Embraer 190 ҳалокатига оид шов-шувли тафсилот пайдо бўлди

16:34 / 03.07.2025
Россияда ўйинчоқ қурол билан рақсга тушган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

14:20 / 20.06.2025